Тошкент вилоятининг яна бир туманида ҳоким ўзгарди
Жамият
−
18 Февраль 2020
10051Бугун, 18 февраля куни Тошкент вилояти Янгийўл туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу пайтгача туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Тўхтабоев Абдусатторович Абдуқаҳҳор эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Унинг ўрнига Ялгашев Усарович Улуғбек Янгийўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Улуғбек Ялгашев 1973 йилда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида туғилган. Миллати ўзбек. 1994 йилда Самарқанд давлат меъморчилик институтини, 2002 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Молия вазирлигининг вилоятлардаги бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Ҳисоб палатасида турли вазифаларда ишлаган.
Ялгашев Улуғбек ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасида бош инспектор сифатида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бўка ва Бекобод туманига янги ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь