“Банкир” Бўка туманига ҳоким бўлди

Жамият

image

Тошкент вилояти Бўка туманига янги ҳоким тайинланди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, бугун – 18 февраль куни бўлиб ўтган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилган.

Сессияда бугунгача Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган Низомиддин Равшанович Аббосов Бўка тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Маълумот ўрнида, Низомиддин Аббосов 1977 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти олий. 

2000 йилда Тошкент молия институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида банк ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Низомиддин Аббосов Бўка тумани

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг