Фарғона Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари ўзгарди
Жамият
−
06 Июнь 2022
6126Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб Абдуқаюм Йўлдошевич Тўхтақулов тайинланди. Бунга қадар мазкур лавозимда фаолият юритиб келган Ҳусан Ҳасанович Мамажонов эса вазифасидан озод қилинди.
53 ёшли Абдуқаюм Тўхтақулов Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ўқитувчиси сифатида ишлаб, тажриба орттирган. Кейинчалик Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам маркази хирурги, Бешариқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Абдуқаюм Тўхтақулов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори вазифасида ишлаб келган. У бу лавозимга 2019 йилда тайинланган.