Фарғона ССБга янги бошлиқ тайинланди
Жамият
−
14 Март
4330Бобур Примқулов Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Бобур Примқулов 2013 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Учкўприк туманидаги “Якка мулла” қишлоқ врачлик пунктида умумий амалиёт шифокори сифатида бошлаган.
Турли йилларда Фарғона вилоят онкология диспансери онколог-шифокори, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директорининг ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, у Туркиянинг Acibadem ва АҚШнинг Memorial Sloan Kettering Cancer Center каби клиникаларида малака оширган.
Тайинловга қадар Бобур Примқулов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
LiveБарчаси