Фарғона ҳокимининг 9 кунлик корхонага берган ваколати бекор қилинади

Жамият

image

Фарғона вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоровнинг очилганига 9 кун бўлган “Garden Catering Trade” корхонасига топширган Қувасой шаҳридаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини озиқ-овқат билан таъминлаш ҳуқуқи бекор қилинади. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг QALAMPIR.UZ мақоласига берган муносабатида ёзилган.

“Рақобат қўмитаси томонидан ушбу ҳолат ўрганиб чиқилиб, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига асосан, маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақиқланган нормаларни инобатга олган ҳолда ҳамда рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида қарорни бекор қилиш ва талабларни қайта кўриб чиқиш юзасидан кўрсатма хати юборилди”, дейилган муносабатда.

Маълумот учун, Фарғона вилояти Қувасой туманидаги “Garden Catering Trade” корхонаси шу йилнинг 16 июль куни ўз иш фаолиятини бошлаган. Унинг очилиш маросимига эса шахсан вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров ташриф буюриб, корхона фаолияти билан танишган. Орадан 9 кун ўтар-ўтмас корхонага бутун бошли тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотларини озиқ-овқат билан таъминлаш ҳуқуқи берилган.

Ҳулкар Муртазоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Фарғона ҳоким Қувасой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг