Falcon 9 Ер орбитасига яна 58 та йўлдошни олиб чиқди

Олам

image

Кеча, 18 август куни оғир ракета-ташувчи Falcon 9 Ер орбитасига яна 58 та кичик спутникларни олиб чиқди. Бу спутниклар Starlink глобал интернет тизимини давом эттириш учун мўлжалланган. Бу ҳақда SpaceX компанияси хабар берди.

“Starlink спутниклари муваффақиятли олиб чиқилгани тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Бу Starlink лойиҳасини амалга ошириш бошланганидан бери орбитага олиб чиқилган 11-гуруҳ спутниклар. Энди орбитадаги жам спутниклар 653 тага етди. Айни вақтда SpaceX дунёдаги энг йирик спутникли оператор ҳисобланади.

SpaceX дастури доирасида Falcon 9 ракетаси орбитага оғирлиги 100 килограмм бўлган учта кичик космик аппаратни ҳам олиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX Starlink

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг