Фаластиннинг янги Бош вазири илк хорижий сафарини Мисрга қилди
Олам
−
08 Апрель
4455Фаластин Бош вазири Муҳаммад Мустафо ўзининг янги лавозимида Фаластин миллий маъмурияти ташқарисига биринчи ташрифи билан Қоҳирага борди. У Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси билан учрашди. Бу ҳақда Миср раҳбарининг матбуот котиби Аҳмад Фаҳми маълум қилди.
"Миср Президенти Фаластин Бош вазири ва у раҳбарлик қилаётган ҳукуматга профессионал фаолиятида муваффақиятлар тилади ва Қоҳира фаластинликларнинг мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва қонуний ҳуқуқларини амалга оширишда кафолатларга эришиш истагида доимо қўллаб-қувватлашига ваъда берди", дейди Фаҳми.
Миср Президенти матбуот котибининг қўшимча қилишича, Мустафога сафарда Режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазири Ваэль Заккут ҳамроҳлик қилган.
Бу ташриф Фаластиннинг янги Бош вазирининг 31 март куни қасамёд қилган ҳукумат раҳбари лавозимига киришганидан кейинги илк хорижий сафаридир. Фаластиннинг янги Вазирлар Маҳкамаси дастурига кўра, унинг устувор вазифалари Фаластин фуқароларига (биринчи навбатда Ғазо сектори аҳолиси) ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ғазо ва Ғарбий Соҳилдаги Фаластин ҳудудларини қайта тиклашдан иборат.
Шундан сўнг янги ҳукумат хотин-қизлар ва ёшларни кўпроқ жалб этиш ва хусусий сектор билан ишлаш орқали иқтисодиётни юксалтиришни, шунингдек, давлат молия тизимини янада шаффоф ва самаралироқ қилиш учун ислоҳ қилишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, давлат хизматларини рақамлаштириш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ институционал ислоҳотлар ва ўзгаришлар тайёрланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазога уюштирган ҳужумлари оқибатида юзага келган гуманитар фалокатдан сўнг, 26 февраль куни Фаластиннинг собиқ бош вазири Муҳаммад Штайе 2019 йилдан бери эгаллаб турган лавозимидан истеъфога чиқишини эълон қилганди. 14 мартда Фаластин Президенти Аббос янги ҳукуматни шакллантириш учун Фаластин миллий жамғармаси директори Муҳаммад Мустафони тайинлади. Бош вазир Мустафо 28 март куни янги вазирлар маҳкамаси таркибини Аббосга тақдим этди. Аббос Президент фармони билан ҳукуматга ишонч вотумини эълон қилди. 31 март куни Муҳаммад Мустафо қасамёд қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь