Фаластин Президенти Хитойга боради

Олам

image

Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Хитойга ташриф буюради. Бу ҳақда бугун, 9 июнь куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чунин маълум қилди.

Айтилишича, Маҳмуд Аббоснинг Пекинга ташрифи 13-16 июнь кунларига мўлжалланган ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин таклифига биноан ташкил этилган.

Аббоснинг ташрифи ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Маълумот учун, Хитой-Фаластин муносабатлари Совуқ урушнинг дастлабки йилларидан бошланган узоқ муддатли икки томонлама алоқаларни ўз ичига олади. Мао Цзедун даврида Хитойнинг ташқи сиёсати Учинчи жаҳон миллий озодлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлган. Маодан кейинги даврда Хитой халқаро форумларда Фаластин Озодлик Ташкилотини қўллаб-қувватлашда давом этган. Хитой 1988 йилда Фаластин давлатини тан олган. 1992 йилдан бери Хитой Исроил билан ҳам расмий дипломатик алоқаларни ўрнатган ва шу вақтдан бери иккала давлат билан ҳам самимий муносабатларни сақлаб келмоқда.

Фаластин етакчилари Ясир Арофат ва Маҳмуд Аббос расмий мақомда Хитойга ташриф буюрган ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар самимий, деб баҳоланган. Хитой Ғазо секторида ҳукмронлик қилаётган ҲАМАСни террорчи ташкилот деб ҳисобламайди ва 1967 йилдаги чегаралар асосида Шарқий Қуддус пойтахти бўлган “суверен ва мустақил Фаластин давлати” ташкил этилишини расман қўллаб-қувватлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг