Facebook янги имконият билан бойитилди

Технология

image

Facebook ижтимоий тармоғида эски постларни яшириш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Энди фойдаланувчилар эски ёзувларни архивлаши ёки йўқ қилишлари мумкин бўлади.

Агар фойдаланувчи эълон қилган матнни сақлаб қолишни ва шу билан бирга уни бошқалардан яширишни истаса, у постни архивга юбориши мумкин. Эски нашрни йўқ қилиш учун уни саватга топширишга тўғри келади – хабар 30 кун ичида ундан ўчирилади.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқда бир нечта нашрларни бошқариш функцияси пайдо бўлди. Муайян вақт оралиғида маълум бир одам ёдга олинган хабарлар бирлаштирилиши, яширилиши ёки ўчирилиши мумкин бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Facebook

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг