Фарғонада содир бўлган ЙТҲда бир киши қурбон бўлди
Жамият
−
26 Март 2020
9477Жорий йилнинг 25 март куни Фарғона вилоятида инсон ўлимига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса вилоятнинг Фарғона тумани 4Р-112 “Фарғона халқа” автомобиль йўлининг 222 километрида рўй берган. Ҳайдовчи Ф.Ф. Lacetti русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётган вақтида, автомобилнинг чап олди шинаси ёрилиб кетади.
Оқибатда машина йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиқдан ўтиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Х.К. бошқарувидаги Nexia русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетади.
Оқибатда Nexia’да бўлган йўловчи 1992 йилда туғилган Б.М. олган тан жароҳати оғирлиги сабабли воқеа жойида вафот этган. Таъкидланишича, Lacetti ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 1986 йилда туғилган М.Қ.лар тан шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси