Facebook АҚШдаги сайловлар учун махсус чоралар жорий этади

Олам

image
АҚШдаги сайловлар билан боғлиқ зиддиятли вазият юзага келган тақдирда, Facebook ижтимоий тармоғи махсус чоралар жорий қилиши мумкин. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" манбаларига асосланиб хабар берилган. 
 
Таъкидланишича, Facebook "хавф остида" бўлган мамлакатлар учун махсус ишлаб чиқилган воситалардан фойдаланишни режалаштирмоқда. Ушбу чоралар "вирусли" деб ҳисобланадиган хабарларнинг тарқалишини секинлаштириш ва хабарларни идентификация қилиш чегарасини пасайтиришни ўз ичига олади. 
 
Аввалроқ, амалдаги Президент Дональд Трамп ва демократлардан президентликка номзод Жо Байден ўртасида сўнгги теледебат бўлиб ўтган эди. СNN сўровига кўра, демократ номзод теледебатларнинг сўнгги босқичида ғолиб чиққан. 
 
Маълумот учун, АҚШда сайловлар жорий йилнинг 3 ноябрида ўтказилади. Сайловларда Президент, 13 та штат Губернаторлари, Вакиллар Палатасининг барча аъзолари ва Конгресс Сенатининг учдан бир қисми сайланади.

Мақола муаллифи

Теглар

Сайлов

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг