Ёзда эркин агентга айланадиган футболчи фаолиятини МЮда давом эттириши мумкин
Спорт
−
14 Май 2019
4650Франциялик футболчи Адриен Рабио МЮ қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
ПСЖ клубини эркин агент сифатида тар этаётган Адриен Рабио фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Манкунианлар Рабиога битим таклиф қилишга тайёр.
Ҳозирча Оле-Гуннар Сульшер ҳамда Эд Вудворд бу борада якуний қарорни қабул қилмади. Аввалроқ Рабионинг “Ювентус”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Футболчи 2012 йилдан бери ПСЖда тўп суриб келади.