“Эй-Пи-Ай”. Байден нима дейишни унутиб қўйди (видео)
Олам
−
18 Май 2022
15305Америка Президенти Жо Байден Оқ уйда нутқ сўзлаётганда AANHPI — Asian American, Native Hawaiian and Pacific Islander қисқартмасини талаффуз қила олмади. Бу ҳақда “NBC News” хабар берган.
“Эй-Эй-Эн-Эйч… Эй-Пи-Ай… Ай-яй-яй-яй ҳамжамиятида акс эттирилган! Шу ерда, Қўшма Штатларда!”, деган Байден.
Бу Байденнинг биринчи марта адашиши эмас. У кўп бора шундай ноқулай вазиятга тушган.
Бу йил 80 ёшга тўлган Байден АҚШ тарихидаги энг кекса Президент бўлиб, унинг тез-тез адашиши кўпчиликни унинг соғлиғида муаммолар бор, деган гумонга олиб келади.