Эртага Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет эртага, 15 декабрь куни об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 15 декабрда ва 16 декабрга ўтар кечаси республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. 15 декабрдан ҳаво ҳарорати пасайиб, 16-17 декабрь кунлари кечалари 8-13 даража совуққача, баъзи жойларда 15 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Йўлларда яхмалак кузатилади. 

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғади, қорга айланади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва эрталаб 1-3 даража илиқ, кундузи 1-3 даража совуққача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда бироз қор, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10  даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, кечаси баъзи жойларда бироз қор, кундузи ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2 даража совуқ-3 дара илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 3 даража совуққача пасаяди.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда баъзида 20-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 2 даража совуққача пасаяди. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2 даража совуққача пасаяди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхмалак кузатилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 8 даража совуққача пасаяди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон совуқ Эртага

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг