Эртага Тошкентда давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб катта фестивал ўтказилади
Жамият
−
17 Ноябрь 2020
7580Эртага, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!” шиори остида фестивал ўтказилади.
Ушбу фестивал соат 10:00 да Тошкентдаги “Ашхобод” боғи олдидаги улкан байроқ ёнида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардияга қарашли ҳарбий техникалар, отлиқ бўлинмалар мотоциклларда ҳарбий хизматчилар ҳамда фаол ёшлар иштирокидаги тантанали парад билан бошланади.
Фестивал иштирокчилари Амир Темур хиёбони бўйлаб ҳаракатланиб, Халқлар дўстлиги санъат саройи ёнида жам бўладилар. Соат 11:00 да Халқлар дўстлиги санъат саройи олдида ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари, санъаткорларнинг концерт дастурлари бўлиб ўтади.
Шунингдек, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб Мудофаа вазирлиги томонидан “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!” шоиори остида пойтахтдаги “Ғалаба” боғи мажмуасида катта байрам тадбири ташкил этилади. Тантанали тадбирда “Ватанга қасамёд” маросимининг намойиши, “Турон” ҳарбий давлат театри томонидан саҳна кўринишлари, Марказий ашула ва рақс ансамли ҳамда ҳарбий оркестрнинг концерт дастурлари, Мудофаа вазирлигининг Фахрий қоровулининг чиқишлари, ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги намойиши, замонавий қурол аслаҳалар кўргазмаси намойиш этилади.
LiveБарчаси