Эртага магнит бўрони кузатилади
Фойдали
−
30 Октябрь 2021
1086030 октябр кечаси ҳамда 31 октябрь кун давомида Тошкентда G3 даражага эга 5 баллик магнит бўронлари кузатилади. “Meteonova” портали маълумотлари шундан дарак бермоқда.
Эртага, 31 октябрь куни кечаси магнит бўрони ўзининг пассивроқ ҳолатига қайтади.
Қайд этилишича, магнит бўронини об-ҳаво ўзгаришларига таъсирчан, қон-босим, нерв-асаб касалликларга эга кишилар яққол сезади.
Магнит бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги кун давомида кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.
Магнит бўронлари G3 даражали даврда айримларда бош қисмининг орқа томонида кучсиз оғриш кузатилади. Бу пайтда шу каби инсонларга камроқ ҳаракат қилиш ҳамда уйда кўпроқ ўтириш тавсия этилади. Бу вақт оралиғида юқоридаги омилни ўзида сезаётган кишиларга чекиш, алкогол маҳсулотлари ва кофе ичиш ҳамда жисмоний зўриқиш тавсия этилмайди.
Аввалроқ, Қуёшда Х синфига кирувчи кучли чақнаш бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Чақнаш оқибатида Қуёшдан чиққан моддалар Ерга яқинлашса, магнит бўрони кузатилиши айтилганди.