Эртага Холдоров мексикалик боксчига қарши рингга чиқади

Спорт

image

Жорий йилнинг 16 апрель куни ўзбекистонлик профессионал боксчи Иқболжон Холдоров навбатдаги жангини ўтказади.

Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказиладиган бокс кечасида Холдоров мезбон спортчи Элеазар Валензуэлага қарши баҳс олиб боради. 

Холдоров профессионал боксдаги дебютини 2021 йилда Тошкент шаҳри мезбонлик қилган бокс оқшомида ўтказганди. Дебют жангида у танзаниялик Кулва Буаҳирига қарши рингга чиқиб, ғалабага эришганди. 

Холдоров шу вақтга қадар профбоксда умумий 4 та жанг ўтказиб (3 та нокаут), барча тўқнашувларда ғалаба қозонган. Унинг рақиби Валензуэла эса 56 та жанг ўтказиб, баҳсларнинг 25 тасида зафар қучган (19 та нокаут). 25 жангда эса мексикалик спортчи мағлубиятга учраган. Унинг ҳисобида 6 та дуранг натижа мавжуд.

Мексикадаги бокс оқшоми Тошкент вақти билан 16 апрель куни соат 5:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Иқболжон Холдоров Элеазар Валензуэла

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг