Жалоловдан Рўзибоевгача: Чемпионлар “Биринчи қўнғироқ”ни қандай эслашади?
Спорт
−
03 Сентябрь 2023
11012Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим муассасаларида 2023/2024 йилги ўқув йили эртага, 4 сентябрь кунидан бошланади. Ўша куни барча мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтади. QALAMPIR.UZ ҳозирда дунёга машҳур бўлган ўзбекистонлик профессионал боксчи ва якка кураш усталарининг илк бор мактаб остонасига қадам қўйганидаги таассуротлари ва улар таълим олган даргоҳ, биринчи ўқитувчиси ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.
Баҳодир Жалолов – Сурхондарё вилояти
2020 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, 2019 ва 2023 йилда бўлиб ўтган катталар ўртасидаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг олин медали совриндори, профессионал йўналишда 13 жанг – 13 та нокаутлик ғалабага эга халқаро тоифадаги спорт устаси Баҳодир Жалолов 2001 йилда Сурхондарё вилоятидаги 66-сонли умумтаълим мактабининг 1-синфига чиққан. Бўлажак чемпион у ерда 4-синифга қадар таҳсил олган. Спортчи мактабдаги хотираларини қуйидагича эсга олади:
“Биринчи устозим, Шамсия опани яхши эслайман чунки жуда қаттиққўл ва алоҳида меҳрибон инсон эдилар. Мен 4 йил шу ерда ўқиганман, ростини айтсам, гимназияга ўхшаган ётиб ўқийдиган мактаб эди. Шамсия опа бизни керак бўлса уриб ўқитарди. Аммо кўриб турганингиздек, буларнинг барчаси ўзининг ижобий самарасини берди”, дейди Баҳодир Жалолов.
Шаҳрам Ғиёсов – Бухоро вилояти
Ҳаваскор боксда Олимпиада кумуш медалини, Жаҳон чемпионатининг эса олтин медалини қўлга киритган ва эндиликда профессионал тоифадаги юришини муваффақиятли давом эттираётган бухоролик чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов 1999 йилда Бухоро шаҳар Беруний номидаги 28-мактабнинг 1-синфида ўқий бошлаган. Боксчи мактабида аъло баҳоларга ўқигани ҳақида гапирар экан, устози унинг олдига иккита йўл қўйиб, улардан бирини танлашга ундаганини маълум қилди.
“Мактаб ҳақидаги хотиралар ҳар доим етарли, эсласам кўнглим қувонади. Биринчи устозим Муборак Жалолиддиновна фақат шуни такрорлар эди, ё чемпион бўласан, ёки прокурор ва доим дарсдан кейин 1 соат қўшимча машғулот учун олиб қолар эди”, дейди Ғиёсов.
Муроджон Аҳмадалиев – Наманган вилояти
2016 йилда Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари совриндори ва профбоксда WBА ва IBF камарларининг собиқ эгаси ҳисобланган Муроджон Аҳмадалиев 2001 йили Наманган вилояти Чуст шаҳридаги 3-сонли умумий урта таълим мактабининг 1-синфига қабул қилинган. Спортчи ўқиш ва ёзишни, умуман катта ҳаётда муҳим бўлган илк сабоқларни шу мактабдаги бошланғич синф ўқитувчиси Маҳбуба Ворисовадан олган.
“Мактабда қизиқарли ҳодисалар жуда кўп бўлган, энг эсда қоларлиси “Биринчи қўнғироқ” кўчадаги гулзорлардан гулдаста тайëрлаб ўқитувчимизга олиб борар эдик. Аниқроқ айтадиган бўлсам, биз уларни ўғирлардик, чунки у вақтларда ҳозиргидек кўчадаги гул дўконлари бўлмаган. Шунинг учун қоровул кўриб қолмасин деб, кечаси гулларни узиб қочишга тўғри келарди. Эртаси куни эса ҳамманинг қўлига тикан кирган, шилинган ҳолда Маҳбуба опани табриклар эдик. “Биринчи ва Сўнгги қўнғироқ”ни доим ҳаяжон билан эслайман”, дейди Муроджон.
Шоҳжаҳон Эргашев – Фарғона вилояти
Профессионал боксдаги мағлубиятсиз чиқишлари билан ўзбек, қолаверса дунё спортида ўз ўрнига эга, Халқаро бокс федерацияси (IBF)нинг жаҳон чемпионлик камари учун асосий даъвогар ҳисобланган супер енгил вазнли боксчи Шоҳжаҳон Эргашев 1999 йилнинг сентябрь ойи аввалида Фарғонадаги 43-мактабнинг 1-синфига қадам қўйган.
“Биринчи ўқитувчим Муяссархон Исмоилова бўлган, ҳозиргача уйларига бориб хабар олиб тураман. Қолган синфдошларимизга қараганда мени кўпроқ яхши кўрар эдилар, ота-онамдек бўлиб кетганлар менга. Балки шунинг учундир, 4-синфгача “класском” бўлганман. Жуда уришқоқ бўлганим сабаб 4-синфдан кейин мактабдан ҳайдалганман, шундан сўнг яна 3-4 та мактаб алмаштирдим. 7-синфдан кейин деярли ўқимаганман. Керакли билимларни фақат қўшимча дарслар орқали ўрганганман. Биринчи устозим билан хотираларим жуда кўп: “Ўғил бола уришади-да ёшлигида”, деб мени доим ҳимоя қиларди. Аммо катта бўлиб ҳам тинчимадик, ҳатто ҳақиқий уришишни касб қилиб олдик”, дейди бўлажак чемпион.
Иқболжон Холдоров – Андижон вилояти
Ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпиони, 2017 йилда Гамбургда бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон биринчилигининг вице-чемпиони, ҳозирда профбоксда муваффақиятли фаолият юритаётган Иқболжон Холдоров 2003 йилда Андижон вилоятидаги 17-умумтаълим мактабига чиқа бошлаган. У ўзининг мактаб давридаги хотираларини қисқагина – "яхши ўқимаганмиз, гап эшитиб кунимиз ўтарди", дея эсга олди.
“Биринчи устозимнинг исми Муқаддамхон опа, эсимда қоларлиси мактабда бир икки йил яхши ўқимаганман, ростини айтсам жуда кўп гап эшитардим”, дейди Холдоров.
Нурсултон Рўзибоев – Андижон вилояти
Ўзбекистон байроғини UFC каби дунёга машҳур промоушен октагонида юқори кўтараётган, профессионал фаолияти давомида 50 га яқин жангларда иштирок этиб атиги 8 марта рақибларига имкониятни бой берган тажрибали ММА жангчиси Нурсултон Рўзибоев 1999 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги мактабнинг 1-синфига қабул қилинган. Спортчи 4 йиллик бошланғич таълимдаги билимларини Ҳидоятхон Болтабоевадан олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь