Холдоров ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунладими?

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Иқболжон Холдоров ҳали ҳаваскор боксда рингга чиқиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда спортчи QALAMPIR.UZ мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.

“Ҳозирча фаолиятимни юз фоиз профессионал боксда давом эттираман, деб айта олмайман. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Ҳаваскор боксда ҳам ҳали жанглар ўтказишим мумкин, чунки ҳаваскорда исботлашим керак бўлган натижалар бор. Ҳали олдинда Олимпиада баҳслари кутиб турибди”, дейди Холдоров.

Маълумот ўрнида, Холдоров профессионал боксда 5 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган. Спортчининг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, унинг кейинги жанги санаси тез орада аниқ бўлади. Иқболжоннинг навбатдаги рақиби дунё таниган кучли боксчилардан бири бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Холдоров сўнги жанги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, охирги жангидаги рақиби мексикалик Элеазар Валензуэлага қарши тўқнашув осон бўлишини кутмаганини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

профессионал бокс Иқболжон Холдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг