Эртага ҳаво 43 даражагача исийди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет эртага, 1 август куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24–26 даража, кундузи 38–40 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 35–40 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, чўл ҳудудларда баъзи жойларда 30–33 даражагача, кундузи 38–43 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 36–41 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 38–43 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22–27 даража, кундузи 36–41 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи 28–33 даража бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет бугун, 31 июль куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли шамол эсиб, чанг-тўзон кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш билан чиққан эди. Шунингдек, Ўзбекистонда август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланиши, шунингдек, ойнинг илк кунларида айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 43 даражагача кўтарилиши, кейинчалик эса 3–5 даражага пасайиши кутилаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг