Эртага ҳам метан “заправка”лар одатий режимда ишлайди
Жамият
−
22 Декабрь 4640 1 дақиқа
Эртага, 23 декабрь соат 10:00 дан 16:00 га қадар Ўзбекистон бўйича барча метан “заправка”лар одатдаги режимда фаолият юритади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Фарғона водийсида метан “заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бунинг асосий сабаби – газ босими пасайган вақтларда вазирлик ва ҳокимликлар томонидан биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспортлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини табиий газ (ёқилғи) билан узлуксиз таъминлаш ҳисобга олинади. Яъни, жамоат транспортининг барқарор ишлаши, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш устувор вазифа ҳисобланади.
Шу боис, газ таъминотидаги умумий ҳолат, босим даражаси ва истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда метан “заправка”ларнинг иш режими маҳаллий ҳокимликлар билан келишилади. Бу чора газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва барча соҳаларда барқарор таъминотни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги метан “заправка”лар фаолияти чекланиши бошлангани маълум қилинган эди.
Бугун, 22 декабрь куни эса соат 10:00 дан 16:00 га қадар республика бўйича барча метан “заправка”лар одатдаги режимда фаолият юритди.
Live
Барчаси