Эроннинг Туркиядаги элчиси ТИВга чақиртирилди
Олам
−
10 Март 2406 1 дақиқа
Кеча 9 март куни Эрон ракетаси Туркия ҳаво ҳудудида уриб туширилгач, Эроннинг Анқарадаги элчиси Муҳаммад Ҳасан Ҳабибуллоҳзода Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Қайд этилишича, Эрон томонидан учирилган ва Туркия ҳаво ҳудудига кирган баллистик ракетага нисбатан норозилик билдирилган ва воқеа бўйича тушунтириш бериши сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Эрондан мамлакатга йўналтирилган ракета ҳақида баёнот берди ва бу мавзуда Эронни кескин огоҳлантирганди. Шундан сўнг иккинчи бор Эроннинг баллистик ракетаси Туркия ҳаво ҳудудида уриб туширилди. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мазкур ҳодиса бўйича Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали суҳбатлашган ва уни Туркия ҳаво ҳудудини бузмасликка чақирганди.
Live
Барчаси