Эронлик Нобель мукофоти лауреати қамоқда юрак хуружига учради

Олам

image

2023 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланган эронлик ҳуқуқ фаоли ва “Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари” ташкилотининг собиқ вице-прездиденти Наргиз Муҳаммадий Эрон қамоқхонасида оғир аҳволда юрак ҳуружини бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда унинг оила аъзоларига таяниб, BBC хабар берди.

Наргизнинг ҳозирда Норвегияда истиқомат қилувчи укаси Ҳамидризо Муҳаммадийнинг айтишича, опаси Эроннинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган “Занжон” қамоқхонасида юрак хуружини бошдан кечирган. Шунингдек, у опасининг ҳаёти хавф остида қолганидан қўрқаётганини билдирган.

“Опам ўтган ҳафта “Занжон” қамоқхонасидаги маҳбуслар томонидан каравотида беҳуш ҳолда топилган. Сўнгра уни қамоқхона лазаретига олиб боришган, аммо расмийлар унинг ўпкаси ва юрагида муаммолари бўлишига қарамай, шифохонага ўтказишдан бош тортишган”, дейди Ҳамидризо Муҳаммадий. 

Унинг қўшимча қилишича, опаси қон босимининг кескин ўзгаришидан ҳам азият чекмоқда. Шунингдек, унинг айтишича, бир ой олдин Эрон билан АҚШ-Исроил уруши оқибатида қамоқхона яқинига берилган баллистик ракета зарбалари ҳам унинг асаб тизимларига жиддий зарар етказган.

Шунинг учун у Эрон ҳукуматидан Нобель мукофоти лауреати ва ҳуқуқ фаоли Наргиз Муҳаммадийни синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш учун зудлик билан озод қилишни талаб қилган.

“Унинг болаларига жуда қийин бўлди. Унинг болалари кўп қийичиликларни бошдан кечиришди. Улар оналарини яна кўришадими ёки онаси қамоқхонада ҳалок бўладими”, дея ўз сўзини якунлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 53 ёшли фаол аёл “жиноят содир этиш мақсадида йиғилишларда қатнашиш ва фитна уюштириш” айблови билан 6 йил, шунингдек, “тарғибот олиб бориш” учун 1,5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.  

Ҳожиакбар Муҳаммаджонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Эрон Нобель мукофоти юрак хуружи лауреати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг