Эронга қисқа вақт ичида АҚШни тарк этиш топширилди – Ғаленойи
Спорт
−
22 июн 23581 1 дақиқа
Эрон миллий терма жамоасига Лос-Анжелесни тарк этиш учун бир неча соатгина вақт берилди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Амир Ғаленойи Бельгияга қарши ўйиндан кейин матбуот анжумани сўз очди.
“Биз кетишимиз керак. Футболчилар тикланиши учун вақтга муҳтож”, дейди мураббий матбуот анжуманида.
Ғаленойининг айтишича, виза билан боғлиқ чекловлар сабабли жамоа ўйинларга тайёргарлик кўриш учун жуда кам вақтга эга бўлмоқда. Унинг сўзларига кўра, Бельгияга қарши баҳс олдидан ҳам терма жамоада тайёргарлик учун атиги 16 соат вақт бўлган, шунингдек, футболчилар яна бир қисқа авиапарвозни амалга оширишга мажбур бўлган.
“Менимча, ҳеч ким бундай шароитга дош бериб, майдонда шундай ўйин кўрсата олмасди”, дейди Эрон терма жамоаси устози.
Ғаленойи жамоаси оғир логистик шароитларга қарамай, ҳар бир ўйинда бор кучини ишга солаётганини таъкидлади.
Хабарларга кўра, Бельгияга қарши баҳс тугаганидан кўп ўтмай Эрон терма жамоаси автобуси стадионни тарк этган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан бири футболчилар полиция кузатувида тўғридан-тўғри аэропортга йўл олганини маълум қилган.
Маълумот учун, Эрон терма жамоаси ҳозирда “Г” гуруҳида 2 очко жамғарган ҳолда 2-поғонани эгаллаб турибди.
Live
Барчаси