Эронда Ўзбекистон ва яна 5 давлат ТИВ раҳбарлари учрашади. Мавзу Афғонистон
Олам
−
18 Октябрь 2021
5472Жорий йилнинг 27 октябрь куни Эрон пойтахти Теҳронда Афғонистон, Россия, Хитой, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги маълумотларни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади ва муҳокамаларда олти давлат Ташқи ишлар вазирларининг ўзи қатнашишини маълум қилди.
Хабарда таъкидланишича, учрашув сентябрь ойида ушбу мамлакатлар ўртасида бўлиб ўтган онлайн конференциянинг давоми бўлади.
“Олтита давлат Афғонистонда барча этник гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузишга ҳамда мамлакатда тинчлик ва хавфсизликнинг келажагини шакллантиришга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида музокалар ўтказади”, дейди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода.
Аввалроқ, Теҳрон “Толибон” билан Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олишидан олдин афғонлараро музокаралар ўтказган. Бироқ, Эрон АҚШ томонидан уюштирилган ҳар қандай музокараларда қатнашишдан бош тортган.
LiveБарчаси