Эронда ўйнайдиган ўзбекистонлик дарвозабон 2400 км масофани машинада босиб ўтди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Эрон Хузистонидан Туркиянинг Анқара шаҳригача бўлган 2400 километр масофани машинада босиб ўтди. Бу ҳақда “Metaratings” хабар берди.

Ноодатий сафарга Эрон устидаги ҳаво ҳудудининг вақтинча ёпилиши сабаб бўлди. Юсупов барча қийинчиликларга қарамай, терма жамоа учун энг муҳим ўйинни ўтказиб юбормасликка қарор қилди ва қуруқликдаги энг тезкор йўлни танлади. Шундай қилиб, посбон Туркия орқали Ўзбекистонга келган. 

33 ёшли дарвозабон Эроннинг “Фулад” клубида 2024 йилнинг июль ойидан буён тўп сурмоқда. Бу вақт ичида у 7 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол ўтказиб юборди ва 4 та ўйинда дарвозаси даҳсизлигини сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 10 октябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши 3-тур доирасида Эрон билан баҳс олиб боради. Учрашув соат 19:00 да “Бунёдкор” стадионида старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрон Ўткир Юсупов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг