Эронда теракт содир бўлди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
26 Октябрь
10535Эронда теракт содир этилиши оқибатида 10 киши вафот этди. Бу ҳақда “Tasnim” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Эроннинг Систон ва Балужистон вилоятида номаълум шахслар полиция постига ўт очган. Оқибатда 10 киши, жумладан полиция ходимлари ҳалок бўлган.
“Балужлар истиқомат қиладиган Систон ва Балужистон вилояти Эрондаги энг йирик норозилик маркази бўлиб, тез-тез ўтказиладиган аксилҳукумат намойишлари ва хавфсизлик кучлари ва турли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар билан ажралиб туради”, дейилади хабарда.
Лекин ҳозирча ҳеч бир гуруҳ бу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган.
Эрон Ички ишлар вазирлиги воқеа юзасидан тергов ўтказишни буюрган ва террористик ҳужумнинг тафсилотларини ўрганиб, натижани зудлик билан аҳолига етказиш бўйича топшириқ берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг жануби-ғарбий провинцияси Балужистонда содир этилган теракт оқибатида камида 73 киши ҳалок бўлган эди. Ушбу терактда ҳам жангари гуруҳлар асосан армияга чақирув ва полиция бўлимларига ҳужум қилган. Қурбонларнинг ҳам асосий қисмини полиция ходимлари ташкил этган.
LiveБарчаси