Балужистондаги теракт қурбонлари сони 73 кишига етди
Олам
−
27 Август
7250Кеча, 26 август куни Покистоннинг жануби-ғарбий провинцияси Балужистонда содир этилган терактлар оқибатида камида 73 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 26 августга ўтар кечаси содир этилган теракт сепаратистик радикал гуруҳлар уюштирган энг катталаридан бўлди.
Жангариларнинг ҳаракатлари оқибатида минтақанинг маъмурий маркази билан Покистоннинг қолган қисми ўртасидаги темирйўл алоқаси тўхтатилган. Экстремистлар Покистонни Эрон билан боғловчи темирйўлни ҳам портлатиб юборган.
Маълумот учун, 25 август куни кечқурун Балужистонда қатор терактлар бошланди. Радикалларнинг нишонлари армияга чақирув бўлимлари, полиция бўлимлари ва вилоятнинг транспорт инфратузилмаси бўлган. Кун давомида Мастунг, Калат, Пасни, Сунцар, Сиби, Панжгур, Турбат, Бела, Кветта ҳамда Гвадар шаҳарларида террорчилик ҳаракатлари содир этилгани ҳақида хабарлар берилди. Ҳужумлар учун жавобгарликни “Балужистон озодлик армияси” гуруҳи ўз зиммасига олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу терактда 31 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси