Покистонда террорчилар мактаб автобусини портлатиб юборди

Олам

image

Бугун, 21 май куни Покистоннинг Балужистон вилоятида террорчилар мактаб автобусини портлатиши оқибатида камида 4 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, яна 38 киши жароҳат олди. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Dawn” нашри хабар берди.

“Хуздар туманининг ҳоким ўринбосари Ёсир Иқбол қурбонлар борлигини тасдиқлади”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилган, воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари иш олиб бормоқда.

Покистон Ички ишлар вазири Муҳсин Наквий ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган ва ҳужумни қоралаган.

“Бегуноҳ болаларга ҳужум қилган ваҳшийлар кечиримга лойиқ эмас. Душман бегуноҳ болаларга ҳужум қилиб ўзининг ваҳшийлигини намоён этди”, деган у.

Наквийнинг сўзларига кўра, бу мамлакатдаги барқарорликни издан чиқаришга қаратилган ва режалаштирилган ҳаракат бўлган. Ҳозирча ҳужум учун ҳеч қандай гуруҳ жавобгарликни ўз зиммасига олгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистон хавфсизлик кучлари Афғонистон билан чегарадош Шимолий Вазиристон ҳудудида ўтказилган операция давомида “Теҳрик-э-Толибон Покистон” ҳаракати аъзолари деб топилган 54 нафар жангарини йўқ қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Покистон Балужистон мактаб автобуси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг