Эронда самолёт ҳалокатга учради. Қурбон бор

Олам

image

Эроннинг Ҳамадон вилоятидаги машғулот пайтида ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда “Fars” агентлиги хабар берди.

Ҳарбийлар маълумотига кўра, ҳодиса кеча, 19 февраль куни юз берган. Воқеа оқибатида самолёт учувчиларидан бири ҳалок бўлган.

Ҳодиса жойига фавқулодда хизматлар тезкор равишда юборилган ва зарур чоралар кўрилган. Ҳалокат сабаблари ҳозирда ўрганилмоқда. Воқеа ҳақида қўшимча маълумот тақдим этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинциясига қарашли Капхён туманида армияга тегишли AH-1C русумли ҳарбий вертолёт қулаб тушганди. Ҳарбий вертолёт бортида икки киши бўлган. Улар оғир тан жароҳатлари олган ва юрак уриши тўхтаган ҳолатда шифохонага етказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг