Эронда президентлик сайловлари қачон ўтказилиши маълум бўлди
Олам
−
21 Май
4528Эронда муддатидан олдин президентлик сайловлари 28 июнь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Эрон Ислом Республикаси сайлов штабининг матбуот котиби Муҳсин Исломийга таяниб, “Mehr” агентлиги хабар берди.
“28 июнни Эрон тарихида ўн тўртинчи президентлик сайловлари куни деб ҳисоблаш мумкин”, дейди сайлов штаби матбуот котиби.
Унинг сўзларига кўра, Конституция қўриқчилари кенгаши номзодларни рўйхатга олиш 28 майдан бошланишини таклиф қилган. Конституцияни қўриқлаш кенгаши Эронда парламентдан юқори орган бўлиб, у Мажлис (парламент) депутатлари томонидан қабул қилинган қонунларнинг конституцияга мувофиқлигини таҳлил қилишдан ташқари, сайловга номзодларни тасдиқлаш билан шуғулланади. Шунингдек, у йирик давлат лавозимларига, жумладан, президентликка номзодларни ҳам тасдиқлайди.
Маълумот учун, кеча, 19 май куни Эрон Президентини олиб кетаётган вертолёт Эрон шимоли-ғарбий қисмида қийин қўнишни амалга оширди. Эрон делегацияси Озарбайжондан қайтаётган эди, у ерда Раисий Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашган. Умуман олганда, Президент кортежи учта вертолётдан иборат бўлиб, улардан иккитаси хавфсиз қўнган.
Қидирув операцияси 12 соатдан ортиқ давом этди. 20 май куни Эрон Қизил ярим ой жамияти вертолёт қулаган жойни топди. Раисий, мамлакат Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳмати ва бошқа расмийлар вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган. Ҳаммаси бўлиб, бортда камида саккиз киши, жумладан, икки учувчи ва бир техник ходим бўлган.
Вертолёт қулаган жойда қутқарув ишлари якунланди. Қурбонларнинг жасадлари Шарқий Озарбайжон вилоятининг маркази Табризга етказилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эроннинг амалдаги вице-президенти Муҳаммад Мохбер вақтинчалик Эрон Президенти бўлиши маълум қилинганди. Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Багери Кани эса собиқ ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён вафотидан кейин вақтинчалик ташқи ишлар вазири вазифани бажарувчи этиб тайинланди. Мамлакат парламенти Ички ишлар қўмитаси раиси Муҳаммад Солиҳ Жокар Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловлари келаси 50 кун ичида бўлиб ўтиши кераклигини айтди. Эрон олий диний раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Президент Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари вертолёт ҳалокатида вафот этгани муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь