Эронда президентлик сайлови қачон ўтказилиши айтилди
Олам
−
20 Май
8740Эронда навбатдан ташқари президентлик сайловлари келаси 50 кун ичида бўлиб ўтиши керак. Бу ҳақда мамлакат парламенти Ички ишлар қўмитаси раиси Муҳаммад Солиҳ Жокар маълум қилди.
"Қонунга кўра, 14-президентлик сайловлари яқин 50 кун ичида ўтказилиши керак, янги президент сайланганидан кейин вазирлар маҳкамасини тасдиқлаш учун парламентга тақдим этади", дейди Муҳаммад Солиҳ Жокар.
Қўшимча равишда қайд этилишича, Эроннинг янги Президенти учун сайловлар жорий йилнинг июнь ёки июль ойларида бўлиб ўтиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учрагани, мазкур ҳодисада вертолётнинг барча йўловчилари ва экипаж аъзолари ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Шундан сўнг Эроннинг амалдаги вице-президенти Муҳаммад Мохбер вақтинчалик Эрон Президенти бўлиши маълум қилинди.
Иброҳим Раисийнинг ҳаёти ва сиёсат йўли ҳақида қуйидаги мақола орқали билиб олишингиз мумкин.
LiveБарчаси