Эронда бир кунда 10 дан ортиқ маҳбус қатл этилди
Олам
−
15 Январь 2024 13501 1 дақиқа
Эроннинг Караж шаҳри марказий қамоқхонасида бир суткада 11 маҳбус дорга осилди. Бу ҳақда Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилоти хабар берди.
Қайд этилишича, қатл этилган маҳбуслардан беш нафари ноқонуний гиёҳванд моддалар савдосида айбланган, қолганларининг айби ҳозирча номаълум. Бу йил бошидан бери илк қатл ҳисобланади.
Айни вақтда Хуррамобод вилоятининг Парсилун қамоқхонасида яна бир маҳбус қатл этилган.
Маълумот учун, 2023 йилда Эрон қамоқхоналарида 870 киши, жумладан, 25 нафар аёл ва икки нафар вояга етмаганлар қатл этилган бўлиб, улардан 791 нафарининг шахси аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Эронда 2023 йилниг декабрь ойи охирларида Исроил фойдасига жосуслик қилган 4 нафар шахс дорга осилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025