Эронда 85 минг маҳбус озодликка чиқариб юборилди
Олам
−
17 Март 2020
9493Эронда коронавирус сабаб 85 минг маҳбус қамоқхоналардан вақтинча озод қилинди. Бу ҳақда “Reuters” Эрон суд ҳокимияти вакили Ғуломҳусайн Исмоилига асосланиб хабар берди.
Бундай чора озодликдан маҳрум қилиш жойларида вируснинг оммавий ёйилиб кетмаслиги учун қўлланган.
Эронда маҳбусларни озодликка чиқариш март ойи бошида бошланганди. Ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, озодликка оғир жиноят содир этмаган маҳбуслар чиқариляпти. Улар шунингдек, коронавирус юқтириб олмагани ҳам текшириляпти.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 14 991 нафар коронавирус юқтирган бемор аниқланган. Уларнинг 853 нафари вафот этган ва 4996 нафари даволанган.
Маълумот учун, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 183 326 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 7 177 киши вафот этган. Беморлардан 6 164 нафари ёки 6 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 79 908 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.
LiveБарчаси