Эронда 85 минг маҳбус озодликка чиқариб юборилди

World

image
Эпидемия ёрдам берди. Эрон COVID-19 туфайли 70 минг маҳбусни озод қилди north_east

Эпидемия ёрдам берди. Эрон COVID-19 туфайли 70 минг маҳбусни озод қилди

Эронда коронавирус сабаб 85 минг маҳбус қамоқхоналардан вақтинча озод қилинди. Бу ҳақда “Reuters” Эрон суд ҳокимияти вакили Ғуломҳусайн Исмоилига асосланиб хабар берди.

Бундай чора озодликдан маҳрум қилиш жойларида вируснинг оммавий ёйилиб кетмаслиги учун қўлланган.

Эронда маҳбусларни озодликка чиқариш март ойи бошида бошланганди. Ҳокимият вакилларининг сўзларига кўра, озодликка оғир жиноят содир этмаган маҳбуслар чиқариляпти. Улар шунингдек, коронавирус юқтириб олмагани ҳам текшириляпти.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 14 991 нафар коронавирус юқтирган бемор аниқланган. Уларнинг 853 нафари вафот этган ва 4996 нафари даволанган.

Маълумот учун, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 183 326 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 7 177 киши вафот этган. Беморлардан 6 164  нафари ёки 6 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 79 908 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.


Rate Count

271

Rating

3

Rate this article

Share with your friends