Эрон ЖЧ тарихидаги энг кекса таркиб рекордини ўрнатди

Спорт

image

Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг иккинчи турида Бельгияга қарши баҳсда мундиаллар тарихидаги энг кекса ёшли асосий таркибни майдонга туширди. Бу ҳақда “Opta” статистик портали маълум қилди. 

Маълумотларга кўра, учрашувни асосий таркибда бошлаган 11 нафар футболчининг ўртача ёши 32 ёш 181 кунни ташкил этган. Шу тариқа, Эрон терма жамоаси қарийб 28 йилдан буён янгиланмай келаётган рекордни ортда қолдирди.

Аввалги рекорд Германия терма жамоасига тегишли эди. Немислар 1998 йилги Жаҳон чемпионатида ўртача ёши 31 ёш 334 кун бўлган таркиб билан майдонга тушганди.

Маълумот учун, Эрон ва Бельгия ўртасидаги баҳс 0:0 ҳисобида якунланди. Ушбу натижадан кейин ҳар икки жамоа ҳисобида иккитадан очко мавжуд ва ҳозирда турнир жадвалида Миср терма жамоасидан кейин 2 ва 3-ўринлани эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Жаҳон чемпионати Бельгия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг