Эрон: ядрочи олимга суиқасд бўлишини аввалдан билганмиз

Олам

image

Эрон ҳукумати ядрочи олим Мухсин Фахризодага суиқасд қилиниши эҳтимоли ҳақида маълумотга эга бўлган. Бу ҳақда бугун, 30 ноябрь куни Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби Али Шамхоний маълум қилди. 

“20 йил давомида душманлар уни ўлдирмоқчи бўлди. Аммо шу пайтгача улар буни уддалай олмади”, Али Шамхоний. Унинг қўшимча қилишича, Эрон хавфсизлик кучлари бундай ҳаракат эҳтимоли борлигини аввалдан тахмин қиган.

Шамхонийнинг сўзларига кўра, разведка маълумотларига Фахризода суиқасд уюштириш учун нишон экани ҳақида маълумот келиб тушган.

Шунингдек, Шамхоний Фахризодани ўлдириш жиноят содир этилган жойда қотиллар иштирокисиз электрон ускуналар ёрдамида содир этилганини айтди.

“Операция жуда мураккаб кечган ва электрон ускуналар ёрдамида амалга оширилган. Воқеа жойида қотиллардан ҳеч ким йўқ эди”, дейди у.

Шу билан бирга, Шамхоний қотиллик ортида Исроил ва унинг махсус хизматлари турганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, аввароқ Эрон Мудофаа вазирлиги ядровий физик Муҳсин Фахризода ўлдирилгани ҳақида хабар берган эди. У Эрон пойтахти яқинидаги Абсард аҳоли пунктида террорчилар ҳужуми қурбони бўлди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Исроилнинг ядрочи олим қотиллигига алоқадорлигини эълон қилганди. У халқаро ҳамжамиятни, хусусан Европа Иттифоқини икки томонлама стандартлар сиёсатига барҳам беришга ва “давлат терроризми” ҳаракатини қоралашга чақирди. 

Кейинчалик, ядрочи олимининг ўлимидан сўнг, Эрон АҚШ ва Исроилни огоҳлантирди. “Эрон ўз халқи ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, дейилади Ислом Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Мажид Тахт-Раванчининг БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Раисининг номига юборган мактубида.

Эронда олимнинг ўлими муносабати билан 40 кунлик мотам эълон қилинди.

Шунингдек, БМТ дунё мамлакатларига Эронда мамлакатнинг ядро дастури раҳбарларидан бири бўлган физик Мухсин Фахризоданинг ўлдирилиши муносабати мурожаат қилиб, эҳтиёткор бўлишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Мухсин Фахризода Али Шамхоний

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг