Эрон ядро қуроли учун етарлича уран ғамлади
Олам
−
09 Сентябрь 2022
8314Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) Эроннинг бойитилган уранни ишлаб чиқариш суръати мамлакатни яқин келажакда ядровий қурол яратиш учун зарур ресурслар билан таъминлашга етарли, деб огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
Ташкилот маълумотларига кўра, 30 майдан бери Эрондаги бойитилган уран захиралари 12,5 килограммдан 55,6 килограммгача ошган. Шу билан бирга, Таъкидланишича, Эрон томони ҳозирча агентликка аниқланган, илгари эълон қилинмаган ядровий иншоотларда уран зарралари келиб чиқиши ҳақида тушунтириш бермаган.
Бу баёнот Европа Иттифоқининг Эрон ядровий дастури бўйича Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини қайта тиклай олмай қолиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлари фонида қилинган. АҚШ расмийлари, ўз навбатида, Эронда МАГАТЭ тергови олиб борилаётгани сабабли келишувни тиклаш бўйича музокаралар бошланмаслиги керак, деб ҳисоблайди.
Эроннинг Ато энергияси агентлиги вакили Беҳруз Кемалвенди МАГАТЭнинг баёнотига муносабат билдирию, агентликнинг ҳар чораклик сўнгги ҳисоботи асоссиз сиёсий мақсадларга эришишга уринишларнинг такрорланиши эканини таъкидлади.
“Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директорининг маърузаси мазмуни сиёсий мақсадларга эришиш учун олдинги асоссиз уринишларнинг такрорланиши бўлиб, аниқ мақсадлар йўлидаги сўз ўйинидан бошқа нарса эмас”, дейди расмий.
Кемалвенди ядровий келишувга аъзо бўлган Ғарб давлатлари ўз мажбуриятларини бажармаяпти, деб ҳисоблайди.
Эрон халқига қарши шафқатсиз санкциялар сақланиб қолар экан, Ғарб Теҳрон қўшимча талабларни бажаришини кутмаслиги керак, дейди у. Унинг таъкидлашича, агар томонлар Эроннинг аввалги мажбуриятларига қайтишини истаса, ўз мажбуриятларини бажариши керак.
LiveБарчаси