Эрон-Ўзбекистон ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаради

Спорт

image

Бугун, 11 июнь Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган Эрон-Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни жанубий кореялик Ким Жон Ҳеок бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. 

41 ёшли ҳакам 2009 йилда FIFA рефериси бўлган. У 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Мўғулистон ва Мьянма ўртасидаги ўйинга ҳам ҳакамлик қилган.

Шу вақтга қадар у 2 марта Ўзбекистон U-17 терма жамоаси, 1 марта Ўзбекистон миллий терма жамоаси, 4 марта Ўзбекистон клублари иштирокидаги ўйинларда ҳакамлик қилган. Эътиборлиси, Ҳеок бошқарган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоалари ҳали ютқазмаган, бироқ у ишлаган ўзбек клубларидаги иштирокидаги охирги уч учрашувда Ўзбекистон клублари мағлубиятга учраган.

Эрон-Ўзбекистон ўйини Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади. Мазкур баҳс ғолиби саралашнинг Осиё минтақаси “E” гуруҳини 1-ўринда якунлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Эрон Жаҳон чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made