Эрон тирик қолган олимларини Исроилдан яширди
Олам
−
09 Август 2025 9913 2 дақиқа
Эрон ядровий дастурда ишлаётган, ҳалок бўлмаган олимларни Исроил ҳужумларидан ҳимоя қилиш мақсадида яширин ва хавфсиз ҳудудларга жойлаштирди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар берди.
Манбаларга кўра, Исроил операциялари давомида 30 дан ортиқ эронлик тадқиқотчи ўлдирилган. Шу сабабли Теҳрон хавфсизлик чораларини кескин кучайтириб, олимларни оддий уйларидан Теҳрон ва шимолий соҳил бўйлаб жойлашган хавфсиз виллаларга кўчирган. Олимларнинг аввалги уйларида яшаши ва университетларда дарс бериши тақиқланган. Уларнинг ўрнини ядровий изланишларга алоқаси йўқ ходимлар эгаллаган.
Тирик қолган мутахассислар доимий қўриқланадиган резиденцияларда жойлаштирилган. Нашр Исроил қўлидаги рўйхатдан 100 га яқин шахсдан 15 дан ортиғининг исмларини кўргани ва улар ҳозир икки йўл – ҳаётини хавф остига қўйиб ишни давом эттириш ёки бутунлай касбини ўзгартириш оралиғида турганини ёзади. Исроил уларни стратегик нишон деб билишда давом этмоқда.
Нашрнинг қўшимча қилишича, Эрон Рузбеҳ Води исмли бир олимини Исроил билан ҳамкорликда айблаб, июнь ойидаги уруш пайтида ҳамкасбларини ўлдиришга ёрдам бергани учун осиб қўйган. Шу воқеадан сўнг ҳукумат бошқа олимларни янада кучлироқ ҳимоя қилиш чораларини кўрган.
Разведка маълумотларига кўра, Эрон ядровий дастурини шундай ташкил қилганки, ҳар бир муҳим олимнинг ўрнини босувчи ёрдамчиси бор ва улар 2-3 кишилик кичик гуруҳларда ишлайди. Қолганлар орасида портловчи моддалар, нейтрон физикаси ва жанговар каллак ишлаб чиқиш бўйича мутахассислар бор.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Эронни ядровий таҳдидда айблаб, 13 июнь тонгида биринчи зарбани берган эди. Орадан 17 соат ўтиб Эрон жавоб зарбасини йўллади ва шундан сўнг томонлар ракета ҳужумларини давом эттирди. 22 июнь кечаси АҚШ Исроилга ёрдам сифатида Эроннинг ядровий объектларига зарба берди. 23 июнь оқшомида АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон ва Исроил тўлиқ ва ҳар томонлама ўт очишни тўхтатишга рози бўлганини эълон қилди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025