Эрон ракеталари 10 исроилликни йўқ қилди
Олам
−
15 Июнь 9602 2 дақиқа
Кеча, 14 июнь куни Эроннинг тунги зарбалари оқибатида Исроил шифохоналари жабрланган 385 кишини қабул қилди, улардан 10 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
ЦАХАЛ маълумотларига кўра, 14 июнь куни тунги бомбардимон давомида Эрон яҳудий давлатига 70 та ракета йўллаган.
Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги 13 июнь оқшомидан бошлаб бошланган Эрон ҳужумлари бўйича ҳисобот эълон қилган. Унга кўра, мамлакатда жами 13 нафар ўлим ҳолати қайд этилган. Шунингдек, ҳисоботга илова қилинган жадвалга кўра, тун давомида шифохоналарга 385 нафар жабрланган киши мурожаат қилган.
Дастлаб вазирлик сўнгги суткада 12 та ўлим ҳолати ҳақида хабар берган эди. Бироқ орадан кўп ўтмай, вазирлик бу рақам аслида 10 та эканини иддао қилиб чиқди.
Вазирлик маълумотларига кўра, жабрланганлар орасида 7 киши оғир аҳволда, 40 киши ўрта даражада тан жароҳати олган, 298 киши енгил жароҳатлар билан шифохоналарга мурожаат қилган. Шунингдек, 14 киши руҳий шок ҳолати сабабли тиббий ёрдам сўраган.
Энг кўп жароҳат олган беморларни қабул қилган муассасалар орасида марказий Исроилда жойлашган “Вольфсон” давлат тиббиёт маркази (96 бемор) ҳамда Реховот шаҳридаги “Каплан” тиббиёт маркази (56 бемор) қайд этилган.
Исроил Эроннинг тунги ҳужумлари
Исроил 13 июнь куни тунга яқин Эронга қарши операцияни бошлади ва бу мамлакатнинг ядро қуроли яратиш босқичига яқинлашгани билан боғлиқ эканини билдирди. Теҳрон эса бундай айбловларни инкор этган бўлса-да, жавобан Исроил ҳудудига юзлаб баллистик ракеталарни йўллади.
15 июнь тунги ҳужумлар давомида Эрон дрон ва ўрта масофали баллистик ракеталар ёрдамида комбинацияланган зарбалар уюштирди. “The Times of Israel”нинг ёзишича Теҳрон уч маротаба ҳужум бошлаган. Бу сафар Исроилга қарши илк бор гипертовушли ракета ҳам қўлланган бўлиб, Хайфа шаҳридаги нишонга зарба берилган. Исроил жавоб тариқасида Эрондаги стратегик объектларга, жумладан нефтни қайта ишлаш заводлари, нефть омборлари, Мудофаа вазирлиги биноси ва ядро тадқиқот марказига ракета ҳужумлари уюштирди.
Live
Барчаси