Эрон Президентининг Туркияга сафари нега қолдирилгани айтилди

Олам

image

Эрон Президенти Иброҳим Раисийнинг Туркияга ташрифи БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо секторидаги вазиятга бағишланган йиғилиши туфайли қолдирилди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён баёнот берди.

“Президент Раисийнинг Анқарага расмий ташрифи режалаштирилган эди, бироқ у БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ғазо секторидаги вазиятга бағишланган йиғилишига Эрон ва Туркия Ташқи ишлар вазирлари таклиф этилгани сабабли қолдирилди”, дейди Абдуллоҳиён. 

Унинг айтишича, икки давлат Президентлари телефон мулоқоти чоғида режалаштирилган ташриф бир неча кундан кейин амалга оширилишига келишиб олган.  Учрашув давомида томонлар Хавфсизлик кенгаши йиғилиши натижаларини ҳам муҳокама қилади.

Маълумот учун, 13 ноябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эронлик мавқедоши Иброҳим Раисий 28 ноябрь куни Анқарага келишини айтган. 26 ноябрь куни Эрдўған ва Раисий телефон орқали Исроилнинг Ғазо секторига ҳужуми, фаластинликларга ёрдам ва доимий ўт очишни тўхтатиш бўйича ҳамкорликдаги қадамларни муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 ноябрь куни Эроннинг “Tasnim” агентлиги Президент Иброҳим Раисийнинг Туркияга ташрифи қолдирилганини ёзганди. Аммо агентлик ташриф қолдирилгани сабаби ва унинг қайси санада амалга оширилишига аниқлик киритмаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрон Иброҳим Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг