Эрон портлатилган Украина самолёти қурбонлари учун қанча товон тўлашини маълум қилди

Олам

image

Эрон Украинанинг Boeing 737-800 cамолёти уриб туширилиши натижасида ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон тўлашга тайёр. Бу ҳақда бугун, 30 декабрь куни Эроннинг “YJC” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Бугунги йиғилиш чоғида ҳукумат авиаҳалокат қурбонларининг оилалари ва қариндошларига ҳар бир жабрланувчи учун 150 минг АҚШ доллари миқдорида ёки унга тенг келадиган суммани еврода тўлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида қарор қабул қилди”,  дейилади агентлик хабарида.

Ўз навбатида, Украина Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг юқоридаги қарорига муносабат билдиришга ҳам улгурди. Жумладан, Украина Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Олег Николенко Теҳрон осмонида Украинанинг Boeing 737-800 самолёти уриб туширилишида ҳалок бўлганларнинг оилаларига товон пули миқдори халқаро амалиётни ҳисобга олган ҳолда, томонлар ўртасида музокаралар йўли билан белгиланиши кераклигини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг Киевга учаётган йўловчи ташувчи Boeing 737-800 самолёти 8 январь куни эрта тонгда Теҳрон аэропортидан ҳавога кўтарилгандан кўп ўтмай қулаб тушганди. Ҳодиса натижасида самолётнинг бортида бўлган 176 кишидан ҳеч ким омон қолмаганди. Улар орасида Эрон, Украина, Канада, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Афғонистон фуқаролари бор эди.

11 январь куни Эрон ҳарбийлари Украина самолёти ҳарбий объект яқинидан учиб ўтган вақтда душман ҳаво кемаси деб ўйлаб, тасодифан уриб туширганини тан олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Украина самолёти товон

Баҳолаганлар

330

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг