Эрон Олий раҳбари мамлакатда референдум ўтказишга қарши чиқди

Олам

image

Эрон Олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳоманаий бир қатор долзарб масалаларни ҳал қилиш учун референдум ўтказиш таклифларига қарши чиқди. Бу ҳақда давлат телевидениеси хабар берди. 

Қайд этилишича, Ҳоманаий мамлакат талабалар уюшмалари вакилларини қабул қилган. Учрашувда Эрон Олий раҳнамоси мамлакатда референдум ўтказиш бўйича таклифларни шарҳлаб, ҳар бир масала умумхалқ овоз бериш учун асос бўла олмаслигини таъкидлаган.

“Ҳар бир референдум 6 ой давом этади. Дунёнинг қайси давлатида жамиятни ташвишга соладиган ҳар бир масала референдумга қўйилади?” деб сўради Ҳоманаий.

Унга кўра, халқ иродасини рўёбга чиқаришга ёрдам берувчи механизмлар мавжуд. Яъни президентликка номзодлар сайланади, депутатлар сайланади. Улар халқнинг сўзини олиб юради. 

Маълумот учун, сўнгги йилларда Эрондаги айрим доиралар мамлакатда референдум ўтказишни, жумладан, мамлакат бошқарув тизими масаласида ҳам референдум ўтказишни талаб қилмоқда. Улар орасида собиқ президент Ҳасан Руҳоний ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон референдум Ҳоманаий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг