Эрон Олимпиадада президент номи билан қатнашади

Спорт

image

26 июлдан 11 августга қадар Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида Эрон терма жамоаси вертолёт ҳалокати оқибатида вафот этган мамлакат президенти Иброҳим Раисий номи билан қатнашади. Бу ҳақда Эрон Олимпия қўмитаси раҳбари Маҳмуд Хосрави Вафо маълум қилди.

“Мамлакатимиз томонидан Олимпия ўйинларига юборилган спорт жамоаси Ходем Ал-Ризо (Имом Ризонинг хизматкори) деб номланади”, дейди у.

Раисий фалокатда вафот этгач, президент шиаларнинг энг муҳим авлиёларидан бири Имом Ризонинг хизматкори деб атала бошланди. Имом Ризо мақбараси Эроннинг шимоли-шарқидаги Машҳад шаҳрида жойлашган. Бу Раисийнинг она шаҳри ҳисобланади. 

Қайд этиш жоиз, Раисийнинг дафн маросими 23 май куни Машҳадда бўлиб ўтади. Муддатидан олдин президентлик сайловлари эса 28 июнга белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Олимпиада Раисий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг