Эрон Исроилга яна зарба берди: Microsoft офиси ёнига ракета тушди (видео)

Олам

image

Бугун, 20 июнь куни эрталаб Исроил жанубида хавф сигнали янгради. Эрондан тахминан учта ракета учирилган ва улардан бири Microsoft компанияси офисига яқин жойга тушган. Бу ҳақда Исроил армияси (ЦАХАЛ) хабар берди.

“Ҳозирги вақтда Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ракеталарни йўқ қилиш ва таҳдидни бартараф этиш учун зарур жойларга зарбалар бермоқда”, дейилади баёнотда.

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) ракета учирилганини тасдиқлаган. Уларга кўра, эҳтимолий нишон Неватим ҳарбий авиабазаси бўлган. У жойлашган Беэр-Шева шаҳрида хавф сигнали ишга тушган.

Манбаларга кўра, ракеталардан бири Microsoft компанияси офиси яқинига тушган. Келтирилган зарарлар туфайли шаҳарда темирйўл станцияси ҳам ёпилган. Ҳужум оқибатида камида 18 киши яраланган.

“Ynet” портали дастлабки маълумотларга таяниб, бир ёки учта ракета учирилганини хабар қилди. Улар жанубий шаҳар – Беэр-Шевада портлаган. Уйларга катта шикаст етган, автомобиллар ёниб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҳудудига янги ракета ҳужумлари уюштирилгани ва улардан бири Исроил жанубидаги Беэр-Шева шаҳрида жойлашган “Сорока” номли шифохонага тушгани хабар қилинганди. Кейинроқ эса ушбу ҳужумнинг асл нишони ЦАХАЛ томонидан фойдаланилган Гав-Ям Негев технологик парки бўлгани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон-Исроил ракета зарбаси Беэр-Шева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг