Эрон Исроил шифохонасини нишонга олишни хоҳламаган – IRNA

Олам

image

Эроннинг Исроил жанубидаги Беэр-Шева шаҳрига қилинган ракета ҳужуми оқибатида зарар етган шифохона аслида ҳужум учун асосий нишон бўлмаган. Бу ҳақда IRNA агентлиги хабар берди. 

Унга кўра, ҳужумнинг асл нишони Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) томонидан фойдаланилган Гав-Ям Негев технологик парки бўлган.

“Ҳужумнинг асосий нишони Исроил армиясининг йирик қўмондонлик ва разведка базаси ҳамда уларнинг ҳарбий разведка кампуси бўлиб, у Беэр-Шевадаги “Сорока” шифохонаси яқинидаги Гав-Ям технологик паркида жойлашган”, дейилади хабарда. 

Технопаркнинг расмий вебсайтида ушбу ҳудуд Исроилдаги энг илғор илмий-тадқиқот ва инновациялар маркази сифатида таърифланган. У Бен-Гурион университети кампуси ҳамда Исроил армиясининг C4i (қўмондонлик, бошқарув, алоқа, компьютер ва разведка) бўлими билан ёнма-ён жойлашган.

С4i — бу Исроил армиясининг элита технологик бўлинмаси ҳисобланади. Вебсайтда айтилишича, парк Исроил армиясининг илғор технологик бўлинмаларининг фахрий аъзолари, Бен-Гурион университети битирувчилари, юқори технологиялар соҳасидаги мутахассислар, инвесторлар ва олимларни ўз ичига олади.

Исроилнинг жавоб зарбалари

19 июнь тонгида Исроил армияси (ЦАХАЛ) Эрон ҳудудига навбатдаги ҳужумларни амалга оширди. Расмий баёнотга кўра, нишонга олинган объектлар Теҳронда жойлашган бўлиб, улар Эроннинг ядровий қурол ишлаб чиқиш ва ракета ишлаб чиқариш дастурларига алоқадор иншоотлар бўлган.

Ҳужумдан олдин Исроил расмийлари Эроннинг Арок ва Хондаб шаҳарларидаги аҳолига мурожаат қилиб, бу ҳудудларда ҳарбий нишонлар бўлиши сабабли эвакуация қилишни тавсия қилган.

Эрон телевидениеси хабарига кўра, Арок шаҳрида оғир сув асосида ишловчи ядровий реакторга зарба берилган. Ҳужумдан аввал ушбу объектда эвакуация ўтказилган бўлиб, расмийлар радиация таҳдиди йўқлигини билдирган. Маълумотларга кўра, бу реактор ҳали тўлиқ қурилмаган ва 2026 йилда ишга туширилиши режалаштирилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил ЦАХАЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг