Эрон Исроилга мисли кўрилмаган зарбалар берди (видео)

Олам

image

Исроил, АҚШ ва Эрон ўртасидаги можаронинг кескинлашуви фонида Эрон ҳарбийлари “Ҳақиқий ваъда-4” операциясининг 61-тўлқини доирасида Исроилнинг энг йирик шаҳри – Тель-Авивга мисли кўрилмаган зарбалар берди. Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси хабар берди.

Корпуснинг маълумотига кўра, 100 дан ортиқ нишон йўқ қилинган. Исроил бу зарбаларга муносабат билдирмаган.

Қайд этиш жоиз, ушбу зарбалар Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавоб сифатида йўлланган.

Ларижонийнинг ўлими

17 март куни Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац Али Ларижоний тунги ҳаво зарбаси оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилган эди. Кейинчалик бу хабарни Теҳрон ҳам тасдиқлади.

Ларижоний билан бирга унинг ўғли, ўринбосари ва қўриқчилари ҳам ҳалок бўлган. Бундан ташқари, “Басиж” халқ лашкари қўмондони, генерал-майор Ғуломризо Сулаймоний ҳам зарба қурбони бўлган.

Америка Қўшма Штатлари ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиёти бошланганидан бери Эрон раҳбариятининг кўплаб юқори мартабали вакиллари ҳалок бўлган. Улар орасида олий раҳбар Оятуллоҳ Али Хоманаий ҳам бор.

Янги Олий раҳбар этиб унинг ўғли Мужтабо Хоманаий тайинланган, бироқ у сайланганидан бери жамоатчиликка кўринмаган. Теҳрон унинг жароҳат олганини тасдиқлаган.

Али Ларижоний ҳақида

Али Ларижоний Ироқда, Оятуллоҳлар оиласида туғилган. У Теҳрон университетида Ғарб фалсафаси бўйича докторлик даражасини олган. У сиёсий фаолиятини 1990 йилларда бошлаган. 1992 йилда Маданият ва исломий йўналиш вазирлигига раҳбарлик қилган. 1994–2004 йилларда Эрон телерадиоэшиттириш ташкилотини бошқарган. 2005 йилда Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби ва мамлакатнинг ядровий дастури бўйича бош музокарачиси бўлган. 2025 йилда яна шу лавозимга қайтган.

2008–2020 йилларда Эрон парламенти – Мажлис спикери бўлиб ишлаган. Шунингдек, президентликка номзод бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Тель-Авив

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг