Эрон Исроилга қарши янги ракеталар ишлаб чиқди
Олам
−
20 Август 2025 10068 1 дақиқа
Эрон юқори имкониятларга эга янги ракеталар ишлаб чиқди. Мамлакатга янги ҳужум уюштирилган тақдирда, улар Исроилга қарши ишлатилади. Бу ҳақда бугун, 20 август куни Эрон Мудофаа вазири Азиз Носирзода Мудофаа саноати куни муносабати билан қилган чиқишида сўз очди.
Носирзода Эрон ҳарбий-саноат мажмуасида жорий қилинган янги технологиялар ҳақида гапирган.
“12 кунлик урушда бир неча йил аввал Мудофаа вазирлиги томонидан ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланилди. Бугун биз улардан техник кўрсаткичлар бўйича анча устун бўлган ракеталарни яратдик”, деган вазир.
Унинг таъкидлашича, агар Исроил томонидан янги ҳужум бўлса, Теҳрон ушбу илғор ракеталардан фойдаланади.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Эронни ядровий таҳдидда айблаб, жорий йил 13 июнь тонгида биринчи зарбани берган эди. Орадан 17 соат ўтиб Эрон жавоб зарбасини йўллади ва шундан сўнг томонлар ракета ҳужумларини давом эттирди. 22 июнь кечаси АҚШ Исроилга ёрдам сифатида Эроннинг ядровий объектларига зарба берди. 23 июнь оқшомида АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон ва Исроил тўлиқ ва ҳар томонлама ўт очишни тўхтатишга рози бўлганини эълон қилди.
Live
Барчаси