Эрон флотининг бош қўмондони ўлдирилди
Олам
−
11:10 3945 1 дақиқа
Исроил зарбалари оқибатида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилар корпуси денгиз флотининг бош қўмондони Алиризо Тангссири ҳалок бўлди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.
Нашрнинг маълумот беришича, бугун, 26 март куни Алиризо Тангссири жанубий порт шаҳри Бендер-Аббасдаги Эрон денгиз базасига уюштирилган зарба оқибатида ҳалок бўлган. Нашрда айтилишича, зарба Исроил томонидан берилган.
Ҳозирча Исроил ва Эрон расмийлари бу маълумотни тасдиқламаган.
Исроил расмийсининг айтишича, айнан Алиризо Тангссири дунёнинг энг муҳим денгиз йўлларидан бири бўлган Ҳормуз бўғозини ёпиш учун жавобгар бўлган, бу бўғоз орқали жаҳоннинг катта қисми нефть таъминоти ўтади.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Эрон Мудофаа кенгаши Ҳормуз бўғозидан ўтиш учун янги қоидаларни эълон қилган эди. Ҳужжатга кўра, дунёдаги муҳим нефть йўли орқали хавфсиз ўтиш ҳуқуқи энди тўғридан-тўғри Эрон ҳукумати билан ҳамкорлик даражасига боғлиқ бўлади.
Live
Барчаси